Эронга алоқадор покистонлик Трампга суиқасд уюштиришда айбланмоқда

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги Эрон ҳукумати билан алоқаси борлиги даъво қилинаётган покистонлик шахсни сиёсий қотилликларни амалга оширишга уринганликда айблади, бу Қўшма Штатлар ҳукуматини собиқ президент Дональд Трамп ва бошқа расмийлар хавфсизлигини кучайтиришга ундади. Бу ҳақда суд хулосаларига таяниб, CNN хабар берди.

ФҚБ терговчиларининг фикрича, Трамп ва бошқа собиқ ҳукумат амалдорлари фитнанинг мўлжалдаги нишонлари бўлган. Бруклин федерал прокурорлари томонидан қўйилган айбловларга кўра, 46 ёшли Асиф Мерчант Нью-Йорк шаҳрига борган ва август ойи охири ёки сентябрь ойи бошида қотилликларни амалга оширишни режалаштирган.

Мерчант 12 июль куни Қўшма Штатларни тарк этишга тайёргарлик кўраётганда ҳибсга олинган. 

“Кеча, 6 август куни АҚШ прокуратураси томонидан фош қилинган фитна Эроннинг Трампни ўлдириш бўйича батафсил режалари рўйхатини кенгайтирмоқда”, дея хабар берди миллий хавфсизлик расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти 13 июль куни Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингида яраланган эди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made