Трампга суиқасд ортидан Махфий хизмат раҳбари истеъфога чиқди
Олам
−
23 Июль
6778АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл ўз агентлиги АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасднинг олдини ололмагани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда CNBC телекомпанияси хабар берди.
Қўшимча тафсилотлар келтирилмаган. Читл Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик қўмитасининг тингловида суиқасдга уриниш Махфий хизмат томонидан "катта муваффақиятсизлик" эканлигини ва унинг олдини олиш мумкинлигини тан олди.
Тингловда қатнашган бир неча қонунчилар Читлни ўз лавозимидан истеъфога чиқишга очиқчасига чақирди.
АҚШ Президенти Жо Байден тез орада хизматга янги директор тайинлашини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь