Трамп ЖЧ қуръасида иштирок этади
Спорт
−
05 Декабрь 2761 2 дақиқа
Бугун, 5 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда АҚШ Президенти Дональд Трамп иштирок этади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, маросим давомида Трампга биринчи бор таъсис этилган “FIFA тинчлик мукофоти” топширилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, мундиалга қуръа ташлаш маросими бугун, 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказилади. Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда FIFA томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун қуръада 3-саватчадан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимини ўтказиши ва унга NFL Super Bowl 7 карра чемпиони Том Брэди, NHL шон-шуҳрат зали аъзоси ва тўрт карра Стенли кубоги соҳиби Уэйн Гретцки, 4 карра NBА чемпиони, Олимпия ва Жаҳон чемпиони ҳамда NBА Шон-шуҳрат зали аъзоси Шакил О’Нил ҳамроҳлик қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь