ЖЧ қуръасини ким ўтказиши маълум қилинди
Спорт
−
04 Декабрь 4609 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд эртага, 5 декабрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Бу ҳақда FIFA расмий саҳифаси маълум қилди.
“Ушбу тарихий қуръа ташлаш маросимини ўтказиш беқиёс шараф. Мен ўйинчи сифатида Жаҳон чемпионатлари учун яшаганман. Энди эса бутун дунё кутаётган 12 гуруҳ таркибини аниқлашда ажойиб спортчилар билан бир қаторда алоҳида роль ўйнаш шарафига муяссарман”, деди Фердинанд.
Маълумот учун, мундиалга қуръа ташлаш маросими эртага, 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказилади. Маросимда Фердинандга NFL Super Bowl 7 карра чемпиони Том Брэди, NHL шон-шуҳрат зали аъзоси ва тўрт карра Стенли кубоги соҳиби Уэйн Гретцки, 4 карра NBА чемпиони, Олимпия ва Жаҳон чемпиони ҳамда NBА Шон-шуҳрат зали аъзоси Шакил О’Нил ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун қуръада 3-саватчадан ўрин олиши ҳақида хабар берилган эди.