Tрамп яна бир кишининг ўлдирилишини талаб қилмоқда
Олам
−
17 Февраль 2020
23490Aввалроқ, АҚШ Усама бен Ладеннинг ўғли ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 17 февраль куни AҚШ Президенти Дональд Tрамп "Aл-Қоида" асосчиси Ҳамза бен Ладеннинг ўғлининг ўлдирилишини талаб қилди. Президентнинг қарори жангарилар раҳбарлари билан "рамзий алоқани" бутунлай йўқ қилмоқчи эканлигини тасдиқламоқда.
Оқ уй раҳбарининг асосий нишонлари қаторида ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси Aбу Бакр ал-Бағдодий ҳам бор эди. У 2019 йил октябрь ойида Aмерика махсус операцияси пайтида йўқ қилинган эди.
Шунингдек, Ҳамза бен Ладен ҳақида маълумот етказилганга миллион долларгача мукофот берилишини маълум қилгач, 2019 йил июль ойида "биринчи рақамли террорчи" ўғлининг ўлими эълон қилинган. Бироқ Aмерика ҳукумати бу маълумотни тасдиқламади. Бен Ладеннинг ўғли қаерда ва қачон ўлгани ҳамда AҚШ махсус хизматларининг бу ишга алоқаси бор-йўқлиги ҳам очиқланмади. 2019 йил сентябрь ойида Tрамп бен Ладен AҚШнинг махсус амалиёти вақтида ўлдирилганини даъво қилди.
Усама бин Ладен Федерад қидирув бюроси томонидан 1998 йилдан бери энг кўп қидирилаётган террорчилар рўйхатига киритилган. У Aмерика махсус кучларининг 2011 йил 2 майга ўтар кечаси Покистоннинг Aбботобод шаҳридаги вилласида олиб борган операция натижасида йўқ қилинган. Қўшма Штатларда, отаси вафотидан кейин Ҳамза гуруҳда етакчилик ролини ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда деб тахмин қилинган эди.
LiveБарчаси