АҚШ Усама бен Ладеннинг ўғли ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Олам
−
02 Март 2019
14024АҚШ давлат департаменти “Ал-Қоида” террорчилик ҳаракати асосчиси Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза бен Ладен ҳақидаги маълумот учун 1 млн АҚШ доллари миқдорида мукофот белгилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Департаментнинг дипломатик ҳавфсизлик бўлими аъзоси, терроризм билан кураш мувофиқлаштирувчиси Натан Сейлс баёнотига кўра, жангарининг ўғли Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига террорчилик ҳужуми уюштириш билан таҳдид қилган. Амалдор БМТнинг барча аъзо давлатларини Ҳамза бен Ладеннинг банкдаги ҳисоб рақамларини музлатиш, бошқа давлатга чиқишига ва унга қурол сотилишига йўл қўймасликка чақирди.
Сейлснинг таъкидлашича, “Ал-Қоидани” фақатгина ҳарбий йўл билан енгишнинг иложи йўқ, шунинг учун ҳам АҚШ давлат департаменти халқаро ҳамкорларини фуқаровий йўллардан боришга ундамоқда. ИШИД уларга тегишли бўлган ҳудудларни қўлдан чиқараётган бир пайтда янги террористик уюшманинг олдини олиш керак.
Давлат департаменти раиси Майкл Эвановнинг кейинчалик маълум қилишича, “биринчи рақамли террорчининг” вориси айни дамда Афғонистон ва Покистон чегараси, ёки Эронда яширинган.
“Бизнинг таҳминимизча, у ҳозир Афғонистон ва Покистон чегарасида ёки Эронда. Ҳамза бен Ладен террористик гуруҳнинг навбатдаги раҳбари бўлади деган гумондамиз”, деган фикрни баён қилди дипломат.
Маълумот ўрнида, 2011 йил 2 май куни АҚШ собиқ президенти Барак Обама Американинг асосий душмани, биринчи рақамли террорчи— Усама бен Ладеннинг ўлдирилганини расман эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь