Трамп яна 150 давлатга бож жорий қилмоқчи
Олам
−
17 Июль 3811 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп 150 га яқин давлатдан олиб кириладиган товарларга 10-15 фоиз миқдорида импорт божлари жорий қилиниши режалаштирилаётганини эълон қилди. Бу ҳақда у кеча, 16 июль куни Оқ уйда Баҳрайн шаҳзодаси – Бош вазир Салмон бин Ҳамад Ал Ҳалифа билан учрашувда сўз очди.
“Биз қолган 150 га яқин мамлакат учун ягона бож миқдорини белгиламоқчимиз. Бу, эҳтимол, 10 фоиз ёки 15 фоиз бўлади. Ҳали аниқ қарор қилганимиз йўқ”, деган Трамп.
Президентнинг сўзларига кўра, бож жорий қилиниши керак бўлган давлатлар “катта эмас, уларнинг АҚШ билан савдо ҳажми ҳам унчалик катта эмас”.
Шунингдек, Трамп бу давлатларни Хитой ёки Япония каби битим тузилган давлатлар билан солиштирмаслик кераклигини айтган. У ҳозирда 10 фоизлик тариф амалда экани, лекин бу ставка 15 ёки ҳатто 20 фоизгача оширилиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган. Трамп АҚШ ҳали ҳам бошқа мамлакатлар, жумладан, Ҳиндистон билан адолатлироқ савдо битимлари бўйича музокара олиб бораётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти 1 августдан бошлаб 14 та давлатга янги савдо божларини жорий этилаётгани ҳақида маълум қилганди. Улар орасида Қўзоғистон ҳам бор ва Трамп маъмурияти у ердан олиб кириладиган маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этилиши ҳақида огоҳлантирган.
Live
Барчаси