Трамп ва Путин фақат битта шарт билан учрашиши айтилди

Олам

image

АҚШ ва Россия Президентлари – Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган учрашув фақат битта шарт билан амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.

Қайд этилишича, Путин аввал Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокараларга рози бўлиши керак. Яъни, аввал у Украина раҳбари билан келишиб олиши лозим. 

Оқ уйдаги манбага таяниб берилган маълумотга кўра, айнан шу шарт музокараларнинг асосий тўсиғи бўлиб турибди. 

“Учрашув бўлиши учун Путин Зеленский билан учрашиши лозим. Ҳозирча учрашув ўтказиладиган жой аниқланмаган”, дейилади хабарда. 

Демак, Трамп билан Путин учрашувининг асосий калити – Россия ва Украина ўртасида бевосита мулоқот ўрнатилишидир.

Ушбу хабарлар фонида Россия томонидан бўлажак учрашувлар ҳақида бир нечта янгиликлар айтилган. Масалан, Оқ уй манбасига зид равишда Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия ва АҚШ Президентлари учрашуви бўйича жой аллақачон келишилганини маълум қилган. Путиннинг ўзи эса энг яхши вариантлардан бири сифатида БААни қайд этган. Шу билан биргаликда, ОАВда Туркия ҳам музокаралар майдони бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказишга қарши эмаслигини билдирганди, бироқ бунинг учун муайян шарт-шароитлар бўлиши кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Зеленский Юрий Ушаков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг