Трамп ва Эрдўғаннинг самимияти кун ботгунгачами?

Олам

image

Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Икки давлат раҳбарлари тор ва кенг доирада ўтказилган учрашувлардан сўнг баёнот бердилар. Унда Эрдўғаннинг қайд этишича, бугунгача жиққа-мушт бўлган Америка ва Туркия муносабатларида янги саҳифа очилган. Баёнотнинг бу қисмига давлат раҳбарларининг ўзи ишонармикин. 

Очиқдан очиқ халқаро майдонда лидерликка интилаётган Эрдўған энди Туркия-Америка муносабатларини мустаҳкам ва соғлом асосда ривожлантириш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга рози эканлигини билдирди.Жумладан у шундай дейди: 

“Биз чуқур иттифоқдошлигимизга мувофиқ равишда муносабатларимизда янги саҳифа очишга қарор қилдик. Жаноб Президент ва мен миллий хавфсизлигимизга таҳдид солувчи террористик ташкилотларга қарши курашиш бўйича ўзаро келишувимизни тасдиқладик”.

Эрдўған ва Трамп ўртасидаги илиқ алоқаларнинг пайдо бўлишига Бағдодийнинг вафоти катта сабаб бўлди. Эрдўған ИШИДга қарши ҳамкорликдаги ҳаракатлар давом этиши кераклигини урғу бериб, Байдодий ўлдирилгандан кейин мамлакатда 2200 нафар ИШИД жангарисини ҳибсда тутиб келинаётганини таъкидлади. 

Жорий йилнинг 27 октябрь куни АҚШ Сурияда ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус операция ўтказган ва натижада ал-Бағдодий ўзини портлатиб юборган. Орадан кўп вақт ўтмай, АҚШ Президент Дональд Трамп Россия ва Туркияга ушбу операцияни ўтказишда кўмак бергани учун миннатдорлик билдириб чиқди.

6 ноябрь куни, АҚШга ташрифи олдидан эса Ражаб Тойиб Эрдўған “Биз унинг (Бағдодий) рафиқаси, синглиси ва куёвини Сурия ҳудудида ушладик. АҚШ Ал-Бағдодий ўзини тоннелда портлатиб юборганидан кейин ўз фойдасига медиакампания бошлатди. Туркия эса унинг рафиқасини қўлга олди ва бу ҳақда бақириб овоза қилмаймиз”, деб баёнот  берганди

АҚШ ва Туркия ўртасида шу кеча кундузда пайдо бўлган самимият яна қанчага ёки қайси ҳужум, қайси санкцияга қадар давом этиши ҳозирча номаълум. Бироқ, икки мамлакат, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги самимият самараси Туркияда иқтисодида ва доллар курсида сезилмаётгани қайд этиляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг