ОАВ: ИШИД етакчиси йўқ қилинди

Олам

image

АҚШ Сурияда ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус операция ўтказди. Бу ҳақда “Fox News” хабар тарқатди.

Тахминларга кўра, ал-Бағдодий ўлган, бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади. Террорчилар етакчиси ўзини портлатиб юборгани тахмин қилиняпти. Қайд этиш керак, Бағдодийнинг ўлими учун 25 млн доллар мукофот пули тайинланган.

“Reuters” маълумотига кўра, Суриядаги манбалар Ироқ разведкасига Бағдодийнинг йўқ қилинганини тасдиқлаган. ИШИД етакчиси Суриянинг Идлиб вилоятида ўз тансоқчиси билан йўқ қилинган. Террорчи оиласини Туркия чегарисидан ўтказмоқчи бўлганда аниқлангани таъкидланган.

Аввалроқ, АҚШ администрацияси Дональд Трамп якшанба куни Оқ уйда муҳим баёнот билан чиқишини маълум қилганди. Трамп эса бунгача Twitter`даги саҳифасида “жудаям муҳим воқеа содир бўлди”, деб айнан нима бўлганига ойдинлик киритмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Абу Бакр ал-Бағдоди

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг