Ал-Бағдодийнинг хотини, синглиси ва куёви қўлга олинди – Эрдўған

Олам 4026
image

Турк қуролли кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ қилинган етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг рафиқаси, синглиси ва куёвини қўлга олди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 6 ноябрь куни маълум қилди. 

“Бу ҳақда бугун биринчи хабарни етказяпман. Биз унинг рафиқаси, синглиси ва куёвини Сурия ҳудудида ушладик. АҚШ Ал-Бағдодий ўзини тоннелда портлатиб юборганидан кейин ўз фойдасига медиакампания бошлатди. Туркия эса унинг рафиқасини қўлга олди ва бу ҳақда бақириб овоза қилмаймиз”, дейди Эрдўған. 

Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия терроризмга қарши қатъий чоралар кўришда давом этади ва республиканинг амалдаги аксилтеррор тадбирлари ҳар қачонгидан ҳам самарали кечмоқда. 

Эрдўғанга кўра, Ал-Бағдодийнинг синглиси кеча, 5 нобярь куни ҳибсга олинган ва у Туркиянинг миграция марказида суд қарорини кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 октябрь куни АҚШ Сурияда ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус операция ўтказган ва натижада ал-Бағдодий ўзини портлатиб юборган. Орадан кўп вақт ўтмай, АҚШ Президент Дональд Трамп Россия ва Туркияга ушбу операцияни ўтказишда кўмак бергани учун миннатдорлик билдириб чиқди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 2.9
t
×