Трамп ўзига суиқасд уюштирилган шаҳарда митинг ўтказмоқчи
Олам
−
27 Июль
3030АҚШнинг собиқ президенти ва президентликка номзод Дональд Трамп ўзига суиқасд уюштирилган Бутлер шаҳрида навбатдаги сайловолди ташвиқоти митингини ўтказади. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social’даги саҳифасида маълум қилди.
“Мен қаҳрамонимиз ўт ўчирувчи Кори ва икки ҳафта олдин яраланган ўша жасур ватанпарварлар шарафига катта ва чиройли митинг ўтказиш учун Пенсильвания штати Бутлерга қайтаман”, деб ёзган Трамп ўзининг Truth Social’даги саҳифасида.
Сиёсатчининг постида митинг қачон ва айнан қаерда бўлиб ўтиши ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бироқ “NBC News” хабарига кўра, Трамп кампанияси яқинда содир бўлган суиқасддан сўнг ёпиқ жойларда митинглар ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти 13 июль куни Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингида яраланган эди. 20 ёшли йигит сиёсатчига қарата ўқ узган. Ўқ Трампнинг қулоғининг тепасига тегган. Отишма оқибатида 50 ёшли митинг иштирокчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Ҳужумчи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси