Трамп уруш ортидан президент бўлмоқчими? У яна 24 соатда можарони тўхтатишини таъкидлади
Олам
−
05 Март 2023
9709АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинадаги вазиятни бир кунда ҳал қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у Республикачилар партияси консерватив доираларининг йиллик конференциясидаги чиқиши олдидан журналистларга айтиб ўтган.
“Мен бу вазиятни Президент сифатида 24 соат ичида ҳал қила оламан. Бу қийин бўлмайди”, дейди Трамп.
Унинг фикрича, бунинг учун у Президент бўлиши кераклигини, лавозим зарурлигини айтган. Бироқ, Трамп ўз режасини қандай амалга оширишига аниқлик киритмаган.
Маълумот учун, Дональд Трамп 2024 йил 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШдаги президентлик сайловларида қатнашиш учун аллақачон ўз кампаниясини бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Трамп урушни 24 соат ичида ҳал қила олиши ҳақида гапириб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь