Трамп TikTok’ни америкаликларга қайтармоқчи
Олам
−
05 Сентябрь
1747Американинг собиқ етакчиси ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонса, мамлакатда TikTok’ни тақиқламасликка ваъда берди. Бу ҳақда унинг ўзи Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Мен Америкада TikTok’ни сақлаб қолишни истаганларга мурожаат қиламан, мен TikTok’да катта юлдузга айландим. TikTok’ни яхши кўринг ва уни қайтишини хоҳласангиз Трамп учун овоз беринг. Агар сиз TikTok ёки (АҚШ) хавфсизлиги ва фаровонлиги ҳақида қайғурмасангиз, унда сиз мамлакатимизни йўқ қиладиган марксистларга овоз беришингиз мумкин”, дейди Трамп.
Маълумотларга кўра, июнь ойининг бошида Трамп TikTok’да рўйхатдан ўтган ва бир кун ўтмай 1 миллион обуначи тўплаган. Ҳозирда бу рақамлар 10,8 миллион кишини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатда TikTok’ни потенциал тақиқлаш ташаббусини ўз ичига олган қонунлар тўпламини тасдиқлаганди. У ByteDance’га ижтимоий тармоқни сотиш учун бир йил муддат берган, акс ҳолда TikTok АҚШда тақиқланиши мумкинлиги таъкидланган. ByteDance эса бунга жавобан бу қарорни бекор қилишни талаб қилиб, Америка ҳукуматига қарши судга мурожаат қилган.
LiveБарчаси