Трамп терговга тўсқинлик қилаётганига оид янги далиллар топилди

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси собиқ президент Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида топилган махфий ҳужжатларни текширишга аралашишга уринишлари ҳақида гувоҳлик берувчи янги далилларни аниқлади. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Терговчилар ишдаги асосий фикрларни яхшироқ тушуниш учун Трампнинг собиқ ёрдамчисининг (исми ошкор этилмаган) электрон почтаси ва СМС-хабарларини кўриб чиқиш пайтида қўшимча далилларни аниқлаган. Махсус прокурор Жек Смит бошчилигидаги тергов гуруҳи асосий эътиборини Трамп маслаҳатчилари 2022 йил май ойида “махфий” деб белгиланган барча ҳужжатларни қайтариш талаби бўйича чақирув қоғозини олганидан кейин содир бўлган воқеаларга қаратган. 

Манбаларнинг таъкидлашича, чақирув қоғозини олганидан сўнг Трамп ўз уйидаги баъзи бир ҳужжатларнинг мазмунини кўздан кечириб, улардан баъзиларини “сақлаш” истагида бўлган.

Жек Смит эса Трамп ёки бошқалар ҳужжатлар билан ҳақиқатдан ҳам шуғуллангани ва судьялар ҳайъати уни терговга тўсқинлик қилганликда айблаш учун етарли далиллар бор-йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
2022 йил февраль ойида АҚШ Архивлар ва ёзувлар бошқармаси Трампга Оқ уйдан чиқиб кетаётиб, Миллий архивга топширилиши керак бўлган 15 қути ҳужжатларни, жумладан, махфий ҳужжатларни ҳам олиб кетишни таклиф қилган. Ҳужжатлар кейинроқ қайтарилган, бироқ Адлия вазирлиги тинтувларни собиқ президентнинг қароргоҳида ўтказишни буюрган. Август ойи бошида Мар-а-Лаго қароргоҳида ФҚБ томонидан тинтув ўтказилган ва 11 қути махфий ҳужжатлар мусодара қилинган. Трамп тинтувлардан сўнг ўзидан тортиб олинган ҳужжатларни ўз ихтиёри билан агентларга беришга тайёрлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг охирида Трампга қарши расман жиноий иш қўзғатилган ва Трамп жиноий жавобгарликка тортилган АҚШнинг биринчи собиқ президентига айланганди. Американинг собиқ раҳбари содир бўлаётган воқеаларни демократлар томонидан сиёсий таъқиб ва тарихдаги энг юқори даражадаги сайловларга аралашув, деб атаган ва мазкур айбловни рад этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп тергов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made