Трамп сайловда ғолиб бўлса, Европадан товон пули ундирмоқчи

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп янги муддатга давлат раҳбари этиб сайланса, АҚШ томонидан Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдам учун Европа давлатларидан товон пули талаб қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у сайловолди видеомурожаатида маълум қилди.

“Европа давлатларига мурожаат қилиб, Украинага берилган қурол-яроғ захираларини тиклаш харажатларини қоплашини сўрайман. Буни ҳозир қилиш керак, бироқ у (АҚШ Президенти Жо Байден) жуда заиф ва уни ҳурмат қилишмайди”, дейди Трамп.

Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, ҳозир Европа Украинага АҚШдан анча кам миқдорда ҳарбий ёрдам беряпти.

“Биз Украинага ёрдам бериш учун аллақачон 200 миллиард доллар сарфладик”, дейди Дональд Трамп.

Шунингдек, у АҚШ Президенти Байденни дунёни Учинчи жаҳон уруши сари етаклашда айблади.

"Бу лаёқатсиз раҳбар бизни Учинчи жаҳон урушига тортмоқда", дейди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп ўзини Учинчи жаҳон урушининг олдини оладиган ягона шахс деб атаганди. Шунингдек, мамлакатнинг собиқ раҳбари унинг Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбати Украина урушини бир неча йилга кечиктирганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп сайлов товон пули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг