Трамп Россия олдида қарздор эмаслигини айтди
Олам
−
16 Октябрь 2020
10623АҚШ Президенти Дональд Трамп Россиядан ҳеч қандай қарзи йўқлигини айтди. Бу ҳақда у Майамида, сайловчилар билан учрашуви давомида маълум қилган.
Учрашувда Трамп унинг оиласига тегишли компаниянинг Россия банклари олдида катта қарзи борлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берган.
Америка раҳбари ушбу маълумотни рад этиб, унинг хорижий банклар олдида ҳеч қандай қарзи йўқлигини таъкидлаган.
"Йўқ, мен Россия олдида қарздор эмасман. Менинг қарзларим жуда, жуда кам. Улар худди ипотека кредитларига ўхшайди", деган Трамп.
Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари агар сайловчилар хоҳласа, "ўша оз миқдордаги қарзи" ҳақида маълумот беришга тайёрлигини қўшимча қилган.
Маълумот учун, АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларига саноқли кунлар қолмоқда. Улар жорий йилнинг 3 ноябрида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь