Трамп Россия билан ядровий уруш бўлишида АҚШ ҳукуматини айблади
Олам
−
28 Март 2023
12762АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳукуматдаги малакасиз масъуллар туфайли Россия билан ядровий эскалация хавфи ортганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, Трамп Россиянинг Беларусга тактик ядровий қуролларни жойлаштириш режасини эълон қилишида АҚШ ҳукуматидаги нўноқ раҳбарларни айблаган. У ҳукуматнинг Украина масаласи бўйича қарорлари ядровий эскалация хавфини оширганини таъкидлаган.
“Ҳозир сизга айтишим мумкин бўлган ягона нарса – ибодатингизни қилинг”, деб ёзади у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта, 25 март куни Россия раҳбари Беларусь ҳудудига тактик ядровий қуролларни жойлаштириш режасини эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг июль ойига қадар Беларусь ҳудудида бундай қуроллар сақланадиган махсус омбор қурилиши тугалланади.
Шундан сўнг, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари Путинни хавфли ядровий риторикадан огоҳлантирди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси