Трамп “Россия билан алоқалари” бўйича ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди

Олам 5103
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп унинг Россия билан муносабатларига алоқадор барча ҳужжатларни ошкор қилишга кўрсатма берди.

Шунингдек, у АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан боғлиқ можаро бўйича олиб борилган тергов ҳужжатларини очиқлашга рухсат берди.

“Мен АҚШ тарихидаги энг йирик сиёсий жиноят – Россия билан боғлиқ товламачиликка тегишли барча ҳужжатларни очиқлашга рухсат бердим. Шунингдек, Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан боғлиқ можаро бўйича ҳам”, деган Трамп.

Алоҳида постда Трамп “Россия билан тил бириктиргани” ҳақидаги барча ахборотни аввалроқ ошкор қилганини эслатиб ўтган.

“Афсуски, бизнинг мамлакатимиз учун одамлар жуда секин ҳаракат қилишди, айниқса, бу мамлакатимиз тарихидаги энг катта сиёсий жиноят деб ўйлашди. Ҳаракат қилинг!”, деган Трамп.

2016 йилги сайловларда Трамп ғалаба қозонгандан кейин демократлар ва Хиллари Клинтон Россия сайловларга аралашганини иддо қилиб чиққанди. 

2019 йил апрелида АҚШ адлия вазирлиги махсус прокурор Роберт Мюллернинг Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича 2 йил давомида олиб борган тергови натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилган. Унга кўра, Мюллер тергов давомида Россия 2016 йилги сайловларга аралашгани, бироқ Трамп штабининг бунга алоқаси йўқлигини аниқлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 204
Рейтинг: 2.9
t
×