Трамп расман президентликка номзод бўлди

Олам 5610
image

АҚШнинг Республикачилар партияси расман Дональд Трамп номзодини иккинчи президентлик муддатига номзод сифатида кўрсатди.

Амалдаги Президент номзодини қайта кўрсатиш учун 1276 делегат овозини олиши керак. Бу ўз навбатида расмиятчилик ҳисобланади. Чунки Трамп жиддий рақобат йўқ бўлган шароитда барча республикачиларни мағлуб этган.

Агар Трамп қайта сайланса, Майк Пенс яна вице-президент бўлади. Партия унинг ҳам номзодини тасдиқлаган.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрда ўтказилади. Трампга Демократлар партиясидан Жозеф Байден рақобатчилик қилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 225
Рейтинг: 3
t
×