Трамп Ойни АҚШга тегишли деб атади

World

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ойни “бизники” деб атади. Бу ҳақда Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Қайд этилишича, Трамп Ер фонидаги Ой тасвирини АҚШ байроғи ва “Ой бизники” деган ёзув билан эълон қилган.

РИА Новости нашрининг ёзишича, Британия Колумбияси университетининг астрономия бўйича фахрий профессори Жейми Мэттьюс Ойнинг бирор давлатга тегишли эканини даъво қилиш учун ҳуқуқий асос йўқлигини билдирган.

Унинг таъкидлашича, ҳеч бир давлат Ойни ўз ҳудуди деб эълон қила олмайди. Бу 1966 йил 19 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан қабул қилинган Космос тўғрисидаги шартномада белгиланган.

Профессорнинг қайд этишича, АҚШ астронавтларининг бундан қарийб 50 йил аввал Ойга қўнгани ҳам мамлакатга Ернинг табиий йўлдошига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди. АҚШнинг Ойга 12 кишини юборгани унинг тегишлилиги масаласида ҳеч нарсани англатмайди.

Шартномага кўра, космик фазо, Ой ва бошқа осмон жисмлари барча давлатлар томонидан камситишларсиз тадқиқ этилиши ва фойдаланилиши учун очиқ. Ҳужжат ҳозирда 118 давлат томонидан қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Ой юзасидаги бирор объект унинг шарафига номланишини хоҳлашини айтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends