Трамп Ойдаги объектга ўз номини бермоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ой юзасидаги бирор объект унинг шарафига номланишини хоҳлашини айтди. Бу ҳақда у бугун, 29 август куни АҚШнинг Техас штати, Хьюстон шаҳридаги Жонсон космик марказига ташрифи вақтида NASA астронавти Рид Уайзман билан суҳбатда маълум қилди.

“Шунга ўхшаш нарсани менинг номим билан ҳам аташларини истардим, Рид. Бу менга ёқди”, деган Трамп.

У яқинда Ой кратерларидан бири Уайзманнинг марҳум рафиқаси шарафига номланганини эслатиб, ўзи учун ҳам шундай ном берилишини исташини айтган. Трамп бу масалада Техас губернаторининг розилиги керак бўлиши мумкинлигини ҳазил билан қўшимча қилган.

“Лекин билмадим. Бунинг учун Техас губернаторининг розилигини олишим керак бўлади”, дея қўшимча қилган у.

Шунингдек, АҚШ Президенти ўзи ҳеч қачон коинотга учишга рози бўлмаслигини ҳам маълум қилган.

Бундан ташқари, Трамп Хьюстондаги Миссияни бошқариш марказига ташрифи давомида Халқаро космик станцияда бўлиб турган астронавтлар билан ҳам боғланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Канада билан давом этаётган савдо уруши фонида Онтарио кўлининг номини “Америка кўли” (Lake America) деб ўзгартириш тўғрисида фармон имзолаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг