Трамп Оқ уйдан чиқмаслик билан таҳдид қилмоқда

Олам 13264
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп сайланган Президент Жо Байденнинг инаугурацияси куни Оқ уйни тарк этмаслигини айтди. Бу ҳақда Трампнинг исми ошкор қилинмаган маслаҳатчилари CNN телеканалига хабар берган.

“Телеканалнинг таъкидлашича, давлат раҳбари бу ҳақда чуқур инкор оҳангида гапирган. У лаънати ғазабини босолмаяпти. Аслида у кетмоқчи”, дея таъкидлаган улардан бири.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрда АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод қилиб кўрсатилган собиқ вице-президент Жозеф Байден сайлов коллегиялари томонидан расман давлат раҳбари этиб сайланди.

Сайловчилар коллегияси Байденнинг ғалабасини тасдиқлади. Демократ Президент этиб сайланиш учун керак бўлган 270 та овозни олди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 712
Рейтинг: 3
Теглар
t
×