Трамп Оқ уйда ишни нимадан бошлаши маълум бўлди – “Reuters”
Олам
−
12 Ноябрь
14822АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп ўзининг Оқ уйдаги илк иш кунида иммиграция қонунчилигини кучайтириш ва Жо Байденнинг асосий муҳожирларни қабул қилиш дастурларини тугатишга қаратилган бир қатор чораларни амалга оширади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, федерал иммиграция ходимларига судланганлик ҳолати бўлмаган шахсларни ҳибсга олиш бўйича кўпроқ эркинлик берилади, АҚШ-Мексика чегарасига қўшинлар юборилади ва чегарада девор қурилиши қайта бошланади. Шунингдек, Трамп Байден даврида амал қилган гуманитар дастурларни тўхтатади. Ушбу дастурлар туфайли сўнгги йилларда юз минглаб муҳожирлар АҚШга қонуний кириш имконига эга бўлган.
Қайд этилишича, Трамп, шунингдек, чегарага Миллий гвардия қўшинларини юборишни ва ноқонуний миграцияга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилиб, девор қурилиши учун маблағлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп сайловолди ваъдасини бажариб, АҚШ тарихидаги энг йирик мигрантлар депортациясини амалга ошириш ниятини маълум қилган эди.
LiveБарчаси