Трамп Обама Нобель мукофотига нолойиқ эканини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатнинг собиқ Президенти Барак Обамани Нобель мукофотига лойиқ эмас деб ҳисоблайди

“Бизнинг буюк Президентимиз ёдингиздами? Барак Хусейн Обама мукофотни лавозимига киришгандан кейин дарҳол олганди. Ундан нима сабабдан мукофотланганини сўрашганда у сабабини тушунтириб беролмаганди. Кейин Жо Байден “Менгачи?”, деб сўраганда, унинг мукофотга нолойиқлигини айтишганди. Ваҳоланки, Обама ҳам Нобелни шунчаки олган”, деди Трамп Невададаги митингда.

Шунингдек, Трамп яқинда Араб-Исроил ва Сербия-Косово можароларини ҳал қилишда кўрсатган саъй-ҳаракатлари учун ушбу мукофотга икки марта номзод бўлганини эслади. 

Маълумот учун, АҚШни 2009-2017 йилларда АҚШ Президенти бўлган Барак Обама халқаро дипломатияни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофотини олган.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Трамп Нобель мукофоти Обама

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг