Трамп NASA’нинг бўлажак раҳбарини танлади
Олам
−
04 Декабрь
688АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бугун, 4 декабрь куни Жаред Айзекманни Қўшма Штатлар Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA)га раҳбарлик қилишга таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Жаред NASA’нинг кашфиёт ва илҳом миссиясини бошқаради, бу эса коинот фани, технологияси ва изланишларидаги улкан ютуқларга йўл очади”, деб ёзди Трамп постида.
Агар Джаред Айзекманни тасдиқланса, Артемис дастури доирасида одамларни Ойга юборишга катта эътибор қаратадиган 25 миллиард долларлик агентликни назорат қилади. Бу Трампга SpaceX Starship’га таянадиган кўп миллиард долларлик саъй-ҳаракатларини амалга оширишга ёрдам беради.
Маълумот учун, Айзекман Shift4 Payments тўловларни қайта ишлаш компаниясининг бош директори сифатида кўп йиллар давомида Илон Маск ва унинг SpaceX космик компаниясининг яқин ҳамкори бўлиб келган. У SpaceX техналогиялари ва скафандрларидан фойдаланиб, Ер орбитасида тўлиқ шахсий парвозларни амалга оширадиган Polaris дастури доирасида икки марта коинотга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг қудаси Массад Булосни ўзининг Яқин Шарқ масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида танлаган ва унинг моҳир ҳуқуқшунос ва халқаро майдонда катта тажрибага эга экани, шунингдек, бизнес оламида етакчи роли борлигини таъкидлаган эди.
Диёржон Қувондиқов
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь