Трамп маъмуриятига танланган номзодлар таҳдидга учраяпти

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти учун танланган бир нечта амалдорлар телефон орқали таҳдидга учради. Бу ҳақда АҚШ Федерал қидирув бюроси хабар берди.

Расмий баёнотга кўра, янги маъмуриятнинг номзодлари ва тайинловларига нисбатан бир қатор портлатиш ва зўравонлик таҳдидлари содир бўлган.

“Биз ушбу таҳдидларга жавоб бериш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ҳар қандай хавф эҳтимолини жиддий қабул қиламиз ва аҳолига шубҳали вазиятлар ҳақида дарҳол хабар беришни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.

Трампнинг ўтиш даври жамоаси матбуот котиби Каролин Ливиттнинг сўзларига кўра, Трамп томонидан маъмуриятга танланган бир неча шахс телефон терроризмига дуч келган. Лекин таҳдид остида бўлганларнинг аниқ исмлари ошкор қилинмаган.

Маълум бўлишича, таҳдид қурбонларидан бири АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили лавозимига Трамп томонидан тайинланган конгрессмен Элиз Стефаник бўлган. Унинг сўзларига кўра, Стефаникка уйига қўйилган портловчи модда ҳақида хабар берилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари эса “тезкор ва профессионал равишда” вазиятни ҳал қилган.

“The Guardian” нашрига кўра, таҳдид олганлар орасида Трамп томонидан Пентагон раҳбарлигига номзод сифатида кўрилган “Fox News” телебошловчиси Пит Хегсет ҳамда АҚШ бош прокурори лавозимига номзод бўлган собиқ конгрессмен Мэтт Гетц ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампнинг ўзи ҳам бу йил икки бор суиқасдга учраган эди. Биринчи воқеа жорий йилнинг 13 июль куни Пенсилвания штатининг Батлер округида бўлиб ўтган сайловолди митингида содир бўлган. Унда Трамп қулоғидан енгил жароҳат олган. Иккинчи воқеа эса 15 сентябрь куни Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрида гольф ўйнаётганда юз берган, унда республикачига зарар етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп таҳдид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг