Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)
Олам
−
14 Июль
34057Кеча, 13 июль куни АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга Пенсильваниядаги тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилиб, суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда “ABC News” хабар берди.
“Мен нимадир нотўғри эканлигини дарҳол англадим, чунки шитирлаш овозини, ўқ отишганини эшитдим ва дарҳол ўқ терини кесиб ўтганини ҳис қилдим. Кўп қон кетди”, деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Нашрга кўра, Трамп ўнг қулоғидан ярадор бўлган. Ҳозирда аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Ўқ узган одам ва митинг қатнашчиси ҳалок бўлган, яна икки киши ярадор бўлган.
Трампга қилинган суиқасд 1981 йилда АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейганга ўқ узилганидан бери президент ёки президентликка номзодга суиқасд уюштиришга қаратилган энг жиддий уриниш бўлди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 июнь куни Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги СNN телеканалида АҚШда президентлик сайловлари олдидан илк теледебат бўлиб ўтганди. CNN таҳлилига кўра, Трамп бу теледебатда 30 дан ортиқ ёлғон даъволар билан чиққан. Унинг кўплаб сўзлари жорий президентлик кампанияси пайтида ёки ундан олдин аллақачон рад этилган даъволарни ўз ичига олган. Ўз ўрнида, Байден ҳам баҳс давомида 9 та ёлғон маълумотларни тақдим қилган. Лекин бу Трамп билан солиштирганда анча кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакия Бош вазир Роберт Фицога суиқасд уюштирилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15