Словакия Бош вазирига суиқасд қилинди. Унинг аҳволи оғир (видео)
Олам
−
15 Май
12940Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг Бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга қарата ўқ узилган. Шундан сўнг, Фицо зудлик билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, Фицо ҳукумат йиғилишидан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан кўришган, улардан бири эса унга қарата ўт очган. Оқибатда Бош вазир ерга йиқилган, унинг кўкрак соҳаси ва қорин қисмига жароҳат етказилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда полициячилар томонидан вазирга ҳужум қилган шахснинг қўлга олиниши видеоси тарқалган.
Бош вазир вертолётда пойтахт Братиславадаги шифохонага олиб кетилган. Унинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Роберт Фицо 2023 йил октябрида парламент сайловларида унинг "Курс – социал демократия" партияси ғолиб чиққач, ҳукумат раҳбарлигига келганди. Сайловолди кампанияси чоғида Роберт Фицо Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарши эканини айтганди.
LiveБарчаси