Трамп маъмурияти Россия-НАТО кенгашини қайта тикламоқчи

Олам

image
Трамп НАТО давлатларига ультиматум қўйди – “Speagel”  north_east

Трамп НАТО давлатларига ультиматум қўйди – “Speagel” 

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Россия-НАТО кенгаши доирасида хавфсизлик бўйича музокараларни қайта бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақда манбасига таяниб, кеча, 15 май куни “Bloomberg” хабар берди.

Манбага кўра, бу таклиф яқинда Американинг Россия-Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилиш режасига киритилган. “Bloomberg”нинг эслатишича, Москва шу пайтгача АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифидан қочиб келган.

Режа, хусусан, можарони музлатиш, Россиянинг Қрим устидан назоратини тан олиш ва уруш туфайли Америка томонидан Россияга киритилган санкцияларни бекор қилишни назарда тутади.

Украина, АҚШ режасига кўра, ишончли хавфсизлик кафолатлари ва қуролли кучларини ривожлантириш имкониятини олади.

Маълумот учун, Россия-НАТО кенгаши 2002 йилда тузилган. Унинг мақсади Россия Федерацияси ва Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳарбий-сиёсий ҳаракатларни мувофиқлаштириш эди.

Россиянинг 2022 йилда Украинага кенг кўламли бостириб кириши ортидан Россия-НАТО кенгаши амалда ўз фаолиятини тўхтатди. Бундай форматдаги сўнгги учрашув 2022 йилнинг январида бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 3 майдан 23 майгача Литвада НАТОнинг “Griffin Lightning 2025” номли халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида Германияга тегишли ҳарбий вертолётлар Литва ҳаво ҳудудида, куннинг ёруғ ва қоронғи пайтларида паст баландликда парвоз қилади. Мазкур машғулотлар учун Германия ҳарбий авиацияси Литвага кўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Россия Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг