Трамп НАТО давлатларига ультиматум қўйди – “Speagel” 

Олам

image
АҚШ НАТОдан чиқмоқчими? Сўз Давлат котибига north_east

АҚШ НАТОдан чиқмоқчими? Сўз Давлат котибига

Америка томони, агар Европадаги иттифоқчилар мудофаа харажатларини оширмаса, АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТОнинг июнь ойида Гаагадаги саммитида қатнашмаслиги мумкинлиги билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Der Speagel” журнали хабар берди.

Унга кўра, АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Мэтью Уитакер Европа давлатларидан Брюсселдаги деярли ҳар бир йиғилишда мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишга рози бўлишини талаб қилмоқда.

“Аввалига немислар америкаликлар 5% харажат ҳақида жиддий эмас, бу шунчаки музокара тактикаси деб ўйлашди. Энди эса улар Уитакернинг НАТО давлатлари пул масаласида ҳаракат қилмаса, Трампни июндаги саммитга киритмаслик билан таҳдид қилгандаги гапига ҳам ишонмоқда”, деб ёзади нашр.

Аввалроқ “Reuters” агентлиги альянсдаги дипломатик манбаларга таяниб, Гаагадаги саммитда НАТО Бош котиби Марк Рютте Трампга НАТО давлатларининг ҳарбий харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг ҳозирги 2 фоизидан 5 фоизигача ошириш бўйича “икки босқичли режа”ни таклиф қилишини маълум қилганди. Агар режа АҚШ томонидан қабул қилинса ва июнь ойи охиридаги саммитда маъқулланса, у иттифоқчи давлатлар учун ҳозирги 2 фоиз ўрнига янги нишонга айланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Давлат департаменти бюджетини икки бараварга қисқартиришни, дипломатлар ва элчихоналар сонини, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва НАТОни молиялаштиришни камайтиришни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг