Трамп КХДРга нисбатан қўшимча санкцияларни бекор қилди
Олам
−
23 Март 2019
6793АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга нисбатан қўшимча санкцияларни бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
Трамп гап АҚШ Молия вазирлиги ҳозирда мавжуд санкцияларга қўшимча тарзда ишлаб чиққан чекловлар ҳақида бораётганини таъкидлаган.
“Мен бугун (кеча, 22 март куни) ушбу қўшимча санкцияларни бекор қилиш тўғрисида буйруқ бердим”, деган АҚШ президенти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Оқ уй Матбуот котиби Сара Сандерснинг қайд этишича, Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яхши алоқалари сабаб қўшимча санкциялар шарт эмас, деган қарорга келган. Аммо гап айнан қандай чекловлар ҳақида бораётгани айтилмаган.
Аввалроқ Шимолий Корея мамлакатга нисбатан санкцияларнинг амал қилишига ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг иккинчи учрашуви 27-28 февраль кунлари Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб ўтганди. Музокаралар белгилангандан икки соат аввал тўхтатилган ва якунда ҳеч қандай қўшма ҳужжат имзоланмаганди.
LiveБарчаси