Трамп Хитойдан коронавирус келтирган зарар учун 10 трлн доллар талаб қилди

Олам

image

Коронавирус пандемияси учун “жавобгар бўлган” Хитой АҚШга камида 10 триллион долларлик иқтисодий зарарни қоплаши керак. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп айтиб ўтди.

“Биз Хитой Коммунистик партиясидан товон пули талаб қиламиз. Хитой тўлаши керак. Улар тўлаши керак”,  дейди у Шимолий Каролинада бўлиб ўтган Республикачилар съездида.

Трампнинг таъкидлашича, Хитой билан 10 триллион доллар учун ҳисоб-китоб қилиш керак ва Хитойга қарздор бўлган барча мамлакатлар қарзларни тўлашдан бош тортиши керак. Собиқ Президент коронавирус сунъий равишда Ухань шаҳридаги Хитой лабораториясида яратилганини қайта такрорлади.

“Биз бу даҳшатли вирусни Хитойдан олиб келдик. Буни лаборатория дейишади, тушуниш осон — Ухань”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиялик профессор Ангус Далглиш ва норвегиялик вирусолог Биргер Соренсен коронавируснинг сунъий келиб чиқиши тўғрисида “далил”га эга эканлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Коронавирус

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг