Британияда коронавирус лабораторияда ишлаб чиқилганини исботловчи далиллар топилди
Олам
−
29 Май 2021
14577Британиялик профессор Ангус Далглиш ва норвегиялик вирусолог Биргер Соренсен коронавируснинг сунъий келиб чиқиши тўғрисида “далил”га эга эканлигини айтди. Бу ҳақда “Daily Mail” ёзмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, хитойлик олимлар Ухань лабораториясида SARS-Cov-2’ни ишлаб чиққан. Сўнгра, улар барча изларни гўёки вирус табиий ҳолда вужудга келгандек йўқ қилган.
Маълум қилинишича, Далглиш ва Соренсен 2002 йилдан 2019 йилгача Ухань шаҳрида олимлар томонидан ўтказилган тажрибаларни таҳлил қилган. Таҳлил натижасида хитойлик олимлар Америка университетлари билан ҳамкорликдат SARS-Cov-2’ни яратиш учун воситалар ишлаб чиққан деган хулосага келинган.
Далглиш ва Соренсеннинг сўзларига кўра, уханлик мутахассислар “табиий равишда пайдо бўлган” вирусни одам ҳужайраларида тез кўпайиши учун зарарлироқ қилишган.
Уларнинг фикрига кўра, хитойлик олимлар коронавируснинг “асосини” ғор кўршапалакларидан олган, кейин унга вирусни юқумли ва ҳалокатли қилувчи моддалар қўшган.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус келиб чиқишини билиш учун мутахассисларнинг Уханга қилган сафари натижалари тўғрисида ҳисоботни эълон қилганди.
ЖССТ ҳисоботида мутахассислар вируснинг келиб чиқиши тўғрисида аниқ хулосага кела олмагани ҳамда инфекция келиб чиқишининг лаборатория версияси эҳтимолдан йироқлиги қайд этилганди.
Кейинчалик, ушбу ҳисобот кўплаб танқидларга учради. Жумладан, АҚШнинг собиқ Давлат котиби Майк Помпео Twitter'даги саҳифасида ЖССТ мутахассисларининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботини қаттиқ танқид қилиб, унинг муаллифларини Хитойнинг “дезинформация кампаниясини” қўллаб-қувватлашда айблади.
Ўз навбатида Хитой расмийлари коронавирус масаласини сиёсийлаштирмасликка чақирди.
Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланди. 29 май ҳолати бўйича бутун дунё бўйлаб ушбу вирусни 170 миллиондан ортиқ одам юқтириб олди, 3 миллион 500 мингдан ошиқ инсон ундан вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь