Коронавирус масаласини сиёсийлаштирмаслик керак – Хитой

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитой Ухань шаҳрида коронавируснинг янги тури манбасини аниқлашга ҳаракат қилган хитойлик олимлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ишини юқори баҳолади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб хабар берилган.  

"Хитой томони ушбу қўшма тадқиқотда қатнашган хитойлик ва чет эллик мутахассисларнинг илм-фанга бўлган садоқати, профессионаллиги ва саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди", дейилган баёнотда. 

Ҳужжатда, шунингдек, ушбу вируснинг келиб чиқиш манбаларини ўрганиш илмий муаммо эканлиги сабабли, дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва минтақаларида коронавирус бўйича тадқиқотлар ўтказишга чақирилган. 

Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масаланинг сиёсийлаштирилиши инфекциянинг келиб чиқиш манбаларини аниқлашда глобал ҳамкорликни сезиларли даражада мураккаблаштириши, пандемияга қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилиши ва одамлар орасида ўлим сони ортишига олиб келишини таъкидлаган. 

Вазирлик бу нарса халқаро ҳамжамиятнинг эпидемияга қарши бирлашиш истагига зид эканлигини ҳам таъкидлаган. 

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус келиб чиқишини билиш учун мутахассисларнинг Уханга қилган сафари натижалари тўғрисида ҳисоботни эълон қилганди. 

АҚШнинг собиқ Давлат котиби Майк Помпео эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботини танқид қилиб, унинг муаллифларини Хитойнинг "дезинформация кампаниясини" қўллаб-қувватлашда айблаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Хитой

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг