Трамп Капитолийга бостириб кирганларни афв этди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги биринчи кунида сайловолди ваъдаларини бажарувчи 100 га яқин буйруқни, хусусан, Капитолийга бостириб кирганларни афв этиш ҳақида ҳужжат имзолади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Таққослаш учун, собиқ президент Жо Байден лавозимга киришгач, 17 та ҳужжатни имзолаш билан чекланганди. Трамп Оқ уйдаги биринчи кунида аввалги маъмуриятнинг 80 га яқин қарорини бекор қилди.

Масалан, ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида Трамп, ваъда қилганидек, АҚШнинг жанубий чегарасида фавқулодда ҳолат жорий қилди, бу ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилишни амалга оширишга ёрдам беради. У, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари муҳожирларни иммиграция судида эшитув кутаётган пайтда қўйиб юбориш амалиётини тугатди. Трампнинг фармонлари қочқинларни жойлаштириш дастурларини тўхтатиб қўйди ва муҳожир болаларнинг Америка Қўшма Штатларида туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик олиш ҳуқуқини бекор қилди.

Қўшма Штатларда энергетика соҳасини ривожлантириш учун республикачи нефть ва газ каби табиий ресурсларни қазиб олиш ва ишлаб чиқаришни “максималлаштириш” ва тегишли лойиҳаларни тасдиқлашни тезлаштиришни буюрди. У глобал исишни чекловчи Париж иқлим келишувидан чиқиш жараёнини бошлади ва БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси бўйича АҚШнинг барча молиявий мажбуриятларини тугатиш тўғрисидаги буйруқни имзолади.

Бундан ташқари, Дональд Трамп қамоқ жазоларини қисқартирди ва 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришнинг 1000 дан ортиқ иштирокчиларига нисбатан жиноий ишларни тугатишни буюрди, Вашингтонда расмий сиёсат сифатида мустаҳкамланган, фақат икки жинс – аёл ва эркакни тан олишни буюрди. федерал даражада ўлим жазосининг тикланиши ва Қўшма Штатларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибидан чиқиши, сўнгги қарорни коронавирус пандемиясига жавоб беришдаги хатолар сифатида баҳолади.

Шунингдек, миллиардер Илон Маск раҳбарлик қиладиган Ҳукумат самарадорлиги департаментини ташкил этиш тўғрисида алоҳида фармон берилди. Департамент Америка ҳукумати таркибига кирмайди, балки ислоҳотлар доирасида Оқ уй билан ҳамкорлик қилади. Маскнинг бу ҳолатда асосий вазифаси бюрократияга қарши кураш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп собиқ Жо Байден маъмурияти томонидан Ғарбий Соҳилдаги исроиллик кўчманчиларга қарши жорий этилган санкциялар буйруғини бекор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг