Трамп туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик олишни чеклади
Олам
−
21 Январь
4234АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик олишни чекловчи фармонни имзолади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, АҚШ дунёда шундай қоидалар амал қилган ягона давлат бўлиб келган. Фармон федерал агентликларга одатда АҚШ фуқароларига бериладиган муайян ҳужжатларни расмийлаштиришни тақиқлайди.
Бу қарор фармон қабул қилинганидан кейин 30 кун ичида туғилган болаларга нисбатан амал қилади ва у асосан қуйидаги ҳолатларга тааллуқли: ота-онаси АҚШда ноқонуний яшаётганлар ёки онаси вақтинча мамлакатда бўлиб турган (масалан, визага эга) ва отаси АҚШ фуқароси бўлмаган ҳолатлар.
Қайд этилишича, миграция бўйича қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайдиган айрим тарафдорлар ноқонуний муҳожирларнинг фарзандлари АҚШ юрисдикциясига кирмайди ва Конституцияга кўра фуқаро деб ҳисобланмаслиги керак, деб ҳисоблашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Жо Байден томонидан бекор қилинган ўлим жазосини АҚШда федерал даражада тиклаши, шунингдек, Мексика чегарасига қўшин юбориши хабар қилинганди.
LiveБарчаси