Трамп Капитолий тартибсизликларини кечирмоқчи
Олам
−
09 Декабрь
1806АҚШнинг сайланган президенти 2021 йилда рўй берган Вашингтондаги тартибсизликлар бўйича судланганлар ишини лавозимга киришганининг биринчи кунидаёқ кўриб чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда у NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен биринчи куниёқ жуда тез ҳаракат қиламан”, деган Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, унинг ушбу воқеаларда айбланган кўплаб тарафдорлари кўп йиллар давомида ҳатто очилишига ҳам рухсат берилмайдиган ифлос, жирканч жойда сақланган. Шу билан бирга, у барча судланганларни афв этмоқчи эмаслигини ва ишларни алоҳида кўриб чиқишини айтди.
“Баъзи истиснолар одам радикал ёки ақлдан озган ҳолатларга тегишли бўлади”, деди у.
2021 йилнинг 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари демократ Жо Байденнинг ўша пайтдаги президентлик сайловидаги ғалабасини фирибгарлик натижасида тан олинишини талаб қилиб, АҚШ Конгресси биносига бостириб кирганди. Кўпчилик полиция ходимларига нисбатан зўравонлик кўрсатганди.
Вашингтондаги 2021 йилги тартибсизликларда айбланувчилар нимада айбланмоқда?
NBC News телеканалига кўра, тартибсизликлар бўйича камида 1572 кишига айблов эълон қилинган ва 1251 нафардан ортиғи судланган ёки айбига иқрор бўлган. Шундан камида 645 нафар айбланувчи бир неча кундан 22 йилгача бўлган муддатга федерал қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳозирда 250 га яқин одам ҳибсда бўлиб, уларнинг аксарияти судлангандан кейин жазо муддатини ўтамоқда.
Қайд этилишича, Трамп ўз айбига иқрор бўлган маҳбусларни, жумладан, полиция ходимларига ҳужум қилганини тан олганларни ҳам афв этишини истисно этмаган.
“Чунки уларнинг тан олишдан бошқа иложи йўқ эди”, деб таъкидлаган сайланган президент.
Тўполонда айбига иқрор бўлган, лекин полиция ходимларига ҳужум қилганликда айбланган 900 дан ортиқ айбланувчи ҳақида сўралганда, Трамп улар босим остида ўз айбига иқрор бўлганини айтди.
“Мен бу тизимни биламан. Бу жуда бузуқ тизим”, деди Трамп.
NBC News эслатганидек, Вашингтондаги тартибсизликлар билан боғлиқ айбловлар ноқонуний юришда қатнашишдан тортиб, фитна уюштиришгача бўлган айбловларни ўз ичига олади.
Ҳибсда сақланаётганлар орасида ғалаёнда айбланган ўта ўнгчи “Proud Boys” ва “Қасамёдчилар” гуруҳи аъзолари, тартибсизликни тергов қилган ФҚБ агентларини ўлдиришга уринганликда айбланганлар, тартибсизликлар пайтида ҳавога ўқ узганликда айбланганлар бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбия округи федерал суди судьяси Таня Чаткэн АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга 2021 йил январида Капитолий тепалигидаги тартибсизликлар бўйича “нозик маълумотларни” ошкор қилишни тақиқлаб, “тилини тийиб юриш”ни буюрганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15