Трамп Эрон Олий раҳбарини огоҳлантирди
Олам
−
18 Январь 2020
18761АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий гапираётганда сўзларни танлашда эҳтиёт бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Охирги вақтларда у қадар олий бўлмаётган Эроннинг “Олий раҳбари” Қўшма Штатлар ва Европа ҳақида бир қанча ножўя фикрлар билдирибди. Уларнинг иқтисодиёти вайрон бўляпти, уларнинг одами қийналяпти. У ўзининг айтаётганларига жуда эҳтиёт бўлиши керак”, деган Трамп.
The so-called “Supreme Leader” of Iran, who has not been so Supreme lately, had some nasty things to say about the United States and Europe. Their economy is crashing, and their people are suffering. He should be very careful with his words!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 17 января 2020 г.
Шу билан бирга, АҚШ Президенти Эрон Олий раҳбарининг айнан қайси фикри эканига тўхталиб ўтмаган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий кеча, 17 январь куни 8 йилда илк бор жума намозида маъруза қилди. У ўз нутқида Америкага қарши қатор кескин фикрларни билдириб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь