Трамп Оқ уйни қачон тарк этиши маълум бўлди

Олам 5116
image

Ваколат муддати тугаган АҚШ Президенти Дональд Трамп сайланган Президент Жо Байденнинг инаугурациясидан тўрт соат олдин Вашингтондан учиб кетади. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, сиёсатчи ва биринчи хоним Мелания Трамп соат 08:00 да Флоридага жўнаб кетади. 

Трамп Байденнинг инаугурациясида қатнашмаслигини маълум қилган. 

Таъкидланишича, маросимнинг бугун, 20 январь куни маҳаллий вақт билан пешинда (Тошкент вақти билан 22:00 да) бошланиши режалаштирилган. 

Манбага кўра, пешингача Вашингтонга 25 мингга яқин Миллий гвардия аскарлари етиб келиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Дональд Трамп лавозимидан кетганидан сўнг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида яшашни режалаштиргани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар – демократ Жо Байден ва амалдаги раҳбар, республикачи Дональд Трамп эди.

Оммавий ва сайловчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Байден ғалаба қозонди, унинг инаугурация маросими бугун ўтказилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 3
t
×