Трамп президентликдан кетганидан сўнг қаерда яшаши маълум бўлди
Олам
−
15 Январь 2021
11480АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп лавозимидан кетганидан сўнг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида яшашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берган.
Агентликнинг таъкидлашича, Трамп Палм-Бичдаги қароргоҳига сайланган давлат раҳбари Жо Байденнинг инаугурациясидан бироз олдин кўчиб ўтмоқчи.
Шунингдек, ҳозирги Президент Оқ уйнинг амалдаги баъзи ходимларини ўз бўйсунувида қолишини хоҳламоқда.
Маълумот ўрнида, АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар – демократ Жо Байден ва амалдаги раҳбар, республикачи Дональд Трамп эди.
Оммавий ва сайловчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Байден ғалаба қозонди, аммо Трамп сайлов натижаларини тан олмади ва судга даъво қилди.
6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Шундан сўнг бир қатор мессенжерлар Трампнинг аккаунтларини блоклади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь