Трамп Байденнинг “қовуни”ни пародия қилди (видео)

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Калифорниядаги митингда мамлакатнинг амалдаги Президент Жо Байденни пародия қилди. Натижада томошабинлар орасида кулги кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Трамп саҳнада нутқ сўзларкан Байденнинг қандай қилиб саҳнадан чиқиш йўлини топа олмаганини эслатди.

“Йигитча саҳнадан чиқиш йўлини топа олмаяпти! Саҳнага қаранг, мана саҳна. Мен бундай аҳмоқона саҳнани ҳеч қачон кўрмаганман.  Мен чапга борсам, зина бор. Ўнгга борсам ҳам зина бор. Ва бу йигит: "Мен қаердаман?" деяпти”, деди Трамп оломонни кулдириб.

Гап шундаки, Байден бу йил 81 ёшни қаршилади ва АҚШ тарихидаги энг кекса Президентга айланди. Охирги пайтларда у бир неча марта қоқилиб кетиб, йиқилиб тушган ва саҳнада адашиб қолганди. Кекса Президентнинг бундай ҳаракатларини эса унинг сиёсий рақобатчиси ҳажв остига олди. 

Эслатиб ўтамиз, америкаликларнинг атиги учдан бир қисми Президент Жо Байденни қайта сайланишга лойиқ деб ҳисоблайди. Унинг партиясидаги кўпчилик келаси йилги президентликка номзод сифатида бошқа одамни кўрмоқчи. Байденнинг ёши ҳам унинг америкаликлар орасида қўллаб-қувватлаш даражасига салбий таъсир кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп сайлов Байден қовун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг