Трамп Байденни дебатга чақирди
Олам
−
07 Март
4120Кеча, 6 март куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг амалдаги етакчиси Жо Байденни дебатга таклиф қилди. У бу ҳақда Trurh Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
"Жо Байден ва мен Америка ва унинг халқи учун жуда муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилишимиз мамлакатимиз фаровонлиги учун ғоят аҳамиятлидир. Шунинг учун мен мунозара ўтказишни талаб қиламан. Исталган вақтда, исталган жойда", деб ёзган Трамп.
Жо Байден журналистларнинг Трампнинг чақириғига изоҳ бериш ҳақидаги илтимосига қизиқарли тарзда жавоб қайтарган.
“Агар мен унинг ўрнида бўлганимда, ўзим билан юзма-юз гаплашиб олган бўлардим. Унинг бошқа қиладиган иши йўқ, менимча”, деган Байден.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади. 2023 йил 25 апрелда Байден энг юқори ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Трамп эса 2022 йил ноябрь ойида сайлов кампаниясига киришини эълон қилган ва ҳозирда у Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашда фаворит ҳисобланади.
LiveБарчаси