Трамп Байден қачон Оқ уйга кира олишини айтди

Олам

image

АҚШ Президентлигига номзод Жо Байден сайловларда олган овозларининг ҳақиқийлигини исботлай олгандагина Оқ уй раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин бўлади. Бу ҳақда АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп гапирган

"Байден унга берилган 80 миллион овоз фирибгарлик билан ёки ноқонуний тарзда олинмаганини исботлай олгандагина Президент сифатида Оқ уйга кириши мумкин", деб ёзган Трамп Twitter'даги саҳифасида. 

Унга кўра, Детройт, Атланта, Филадельфия ва Милуоки сайловчилари орасида оммавий фирибгарликлар содир бўлган. 

"Унинг ҳал қилиб бўлмайдиган катта муаммолари бор", деган Трамп Байденга қарата.

Аввалроқ, Байден мамлакат Мудофаа вазири (Пентагон раҳбари) лавозимига қора танли раҳбар тайинлаш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ОҚ УЙ

Баҳолаганлар

648

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг