Трамп айбларини тан олди

Олам 8583
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп 6 январь куни Вашингтонда бўлиб ўтган воқеаларда ўзининг ҳам "ҳиссаси" бўлганини тан олган. Бу ҳақда "Fox News" ўз манбаларига асосланиб хабар берган. 

Телеканал хабарига кўра, сиёсатчи бу ҳақда Вакиллар палатасидаги республикачилар раҳбари Кевин Маккарти билан суҳбат чоғида айтган. 

Манбанинг аниқлик киритишича, Маккарти Вакиллар палатасидаги партиядоши билан телефон орқали мулоқотида Президентнинг "иқрори" ҳақида айтиб берган.

Шунингдек, Маккартининг ўзи ҳам "нотинчлик учун Трамп айбдор эканига иқрор бўлган".

Маълумот ўрнида, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси АҚШ Конгресси қуйи палатасининг тегишли қўмитасига Трампнинг импичментига тайёргарлик кўришни буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 382
Рейтинг: 3
Теглар
t
×