Буйруқ: Трампнинг импичментига тайёргарлик кўрилади

Олам 5063
image

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси АҚШ Конгресси қуйи палатасининг тегишли қўмитасига мамлакатнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг импичментига тайёргарлик кўришни буюрди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, парламент аъзолари Трамп “зудлик билан истеъфога чиқишига” умид қилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Демократик партияси вакиллари “исён кўтаргани учун” Трампга импичмент эълон қилиш учун ҳужжат лойиҳасини тайёрлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди.

Маълумот ўрнида, Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси демократ Жозеф Байденнинг 3 ноябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги ғалабасини маъқуллаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
Теглар
t
×