Трамп АҚШдаги вазият бўйича янги маълумот берди

Олам 5414
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда аллақачон COVID-19 учун 5,4 миллиондан ортиқ синов ўтказилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 25 апрель куни АҚШда кунига 200 мингдан ортиқ тест ўтказилгани маълум бўлди. Америка раҳбарининг таъкидлашича, апрель ойида 24 соат ичида 100 минг одамда тест ўтказишга муваффақ бўлинган.

“Биз аллақачон тестлар сонини икки баробарга оширдик ва яқин орада биз буни яна икки баравар оширамиз”, деди Трамп.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 1 010 356 нафар одам чалинди. 138 990 бемор шифо топган бўлса, 56 797 киши вафот этди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 293
Рейтинг: 3
t
×