Трамп АҚШ тарихидаги энг коррупционер президент кимлигини айтди

Олам

image

Собиқ президент Дональд Трамп Президент Жо Байденни "ақл-заковати паст" ва тарихдаги "энг коррупционер" президент деб қоралади. Бу ҳақда у чоршанба куни ўз нутқида айтиб ўтди.

"Жо Байден – ақл-заковати паст одам. У Қўшма Штатлар тарихидаги энг ёмон, энг қобилиятсиз ва энг порахўр президент", дейди Трамп Айова штатида ўз тарафдорлари қаршисидаги чиқишида.

Маълумот ўрнида, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон аввалроқ, Байден оиласи аъзоларига чет элликлардан миллионлаб доллар ўтганини, шунингдек, президент оиласининг чет эллик мижозлари билан ўзаро алоқаларини фош этганди. У Вакиллар палатаси томонидан Байденга қарши импичмент жараёни доирасида қўшимча тергов ўтказишга рухсат берувчи резолюция қабул қилинишига ҳам изоҳ берган.

Байден ўз рақибларининг ҳаракатларини "ёлғонга асосланган ҳужум", терговни эса қонунчилар вақтини беҳуда сарфлаётган "асоссиз сиёсий ҳийла" деб атаганди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп аввалроқ Байден АҚШни Учинчи жаҳон урушига етаклаяпти, дея иддао қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп президент Жо Байден Собиқ президент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг