Байден АҚШни Учинчи жаҳон урушига етаклаяпти – Трамп

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни ўз ҳаракатлари билан дунёни учинчи жаҳон уруши ва ядровий можарога олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у испан тилидаги “Univision” телерадиокомпаниясига берган интервьюсида сўз очди.

Унинг айтишича, ҳозир дунё учун энг муҳим таҳдид глобал исиш эмас, балки "ядро"дир. Сиёсатчи дунё "бутунлай тартибсизликка ботаётгани"ни ва унинг маъмурияти остида "ҳеч қандай муаммо" ва урушлар бўлмаганини яна бир бор эслатган.

"Биз бир қанча иш қилгандик, ҳозир эса ҳамма нарса даҳшатли. Биз жаҳон урушига боряпмиз. Қўшма Штатларда лаёқатсиз раҳбаримиз бор. У саҳнадан туша олмайди, зинапояни топа олмайди, ҳатто иккита жумлани ҳам эплаб гапира олмайди. Ва бу одам [Россия Президенти Владимир] Путин, [Хитой раҳбари] Си Цзиньпин ва бизни ёқтираман деб айтмайдиган барча одамлар билан муомала қилиши керак”, дейди Трамп. .

Сиёсатчининг фикрича, ядровий можаро эҳтимолини АҚШ ва дунё учун энг катта таҳдид деб ҳисоблаш мумкин. Байден эса асосий музокара воситаси сифатида ядровий қуролдан бехабар.

"Ҳаммаси Учинчи жаҳон уруши билан тугаши мумкин. Уларнинг атроф-муҳит ҳақида айтганларини эшитсам, 300 йилдан кейин океанлардаги сув сатҳи бир дюймнинг юздан бир қисмига кўтарилади ва бу гўёки таҳдиддир. Бу эмас. Таҳдид – бу глобал исиш эмас, ядровий исиш”, дея қўшимча қилди собиқ президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп Калифорниядаги митингда Президент Жо Байденни пародия қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг