Трамп АҚШ Киноактёрлар гилдиясидан кетади 

Олам 1750
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Америка Киноактёрлар гилдиясига ташкилотдан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган.

Манбага кўра, Трамп ташкилот аъзолари Капитолийдаги ғалаёндан кейин уни чиқариб юбориш билан таҳдид қилгандан сўнг Гилдияни тарк этмоқда. 

"Ушбу мактуб орқали сизга Гилдиядан зудлик билан кетишим тўғрисида хабар бераман. Сиз мен учун ҳеч нарса қилмадингиз", дея Трампнинг мактубидан парчани келтирган манба. 

Шунингдек, ушбу мактубда собиқ давлат раҳбари кинодаги фаолияти, шу жумладан "Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда адашган" фильмидаги роли билан фахрланишини ёзган. 

Аввалроқ, америкалик актёр, Калифорниянинг собиқ республикачи губернатори Арнольд Шварценеггер Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб киргандан сўнг АҚШнинг энг ёмон Президенти сифатида тарихга киришини айтганди. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×